“Пахтакор” тарихда илк бор Суперкубокни қўлга киритди
Бугун Самарқанддаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган учрашув билан мамлакатимизда янги футбол мавсумига расман старт берилди.
Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” жамоаси ўтган йилги вице-чемпион Қаршининг “Насаф” клубига қарши майдонга тушди. Кучли ёмғир остида ва мураккаб шароитларда кечган баҳс тақдирини биргина гол ҳал қилди. Қанотдан Фаррух Сайфиев жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолдирилган Драган Черан дарвозага аниқ йўллади.

Шу тариқа “Пахтакор” ўз тарихида биринчи маротаба Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди.
Ўзбекистон Суперкубоги — 2021
“Пахтакор” – “Насаф” – 1:0 (0:0). Самарқанд. “Динамо” стадиони. 5 165 томошабин
Ҳакам: Вадим Агишев
Гол: Драган Черан (50, 1:0)
“Пахтакор”: С.Қувватов, Х.Алижонов, Анзур Исмоилов, С.Рашидов, А.Турғунбоев (Х.Эркинов 90+4), Эрен Дердийок (Ш.Муҳитдинов 79), Драган Черан, Е.Кримец, Аброрбек Исмоилов, С.Собирхўжаев (Ш.Темиров 87), Ф.Сайфиев.
“Насаф”: А.Неъматов, Ҳ.Алиқулов, Ғ.Ғайбуллаев (Ж.Маннонов 60), М.Хўжамбердиев (Ш.Комилов 78), Х.Норчаев, С.Нуруллоев (Ш.Йўлдошев 46), А.Мозговой, Ш.Насруллаев, О.Бозоров, Марко Станоевич, У.Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: С.Нуруллоев (12), Ҳ.Алиқулов (71) – иккаласи ҳам “Насаф”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг