«Ўзтрансгаз» АЖ комплаенс-назорат: меҳнат қонунчилиги талабларини бузган 28 ходимга интизомий жазо қўллаш бўйича тавсиялар берилди

19:25 26 Октябр 2022 Жамият
438 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Толиб Раҳматов маълум қилди.

Ўтган давр мобайнида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти Комплаенс-назорат бўлими томонидан 13 марта хизмат текшируви ўтказилди. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузган 28 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан тавсиялар берилди. 2 та ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратурага тақдим этилди.

Шу билан бирга, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти Комплаенс-назорат бўлими йилнинг 3 чораги мобайнида таркибий тузилмаларда коррупцияга қарши кураш бўйича мунтазам профилактик тадбирлар ўтказди.

Ходимларга «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жамиятнинг коррупцияга қарши кураш Сиёсати, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий ҳамда таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома, шунингдек, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти, унинг ҳудудий ҳамда таркибий бўлинмалари ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламентнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳисобот даврида ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида жами 71 та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда фуқаролардан жами 162 та оғзаки мурожаатлар тушган бўлиб, кўтарилган муаммоли масалалар жойида мутахассислар томонидан ҳал этилди ёки тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан 283 та ёзма, 196 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 13 та электрон почта орқали ва 203 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 223 таси қаноатлантирилган, 258 таси бўйича муаллифларга тўлиқ тушунтиришлар берилган ва 18 таси бўйича ўрганишлар олиб бориляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер