Озода Собиржонова бронза медали учун баҳсда жаҳоннинг 1-рақамли спортчисига ютқазди!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова -67 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда қатнашди.
Ҳамюртимиз бельгиялик Сара Чаари қарши кечган қизиқарли баҳснинг биринчи раундида 16:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи раундда эса 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ҳал қилувчи учинчи раунд эса 4:5 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиш керакки, Сара Чаари ушбу вазнда жаҳоннинг биринчи рақамли спортчиси ҳисобланади.
Жаҳоннинг 3-рақамли спортчиси сербиялик Александра Перишичнинг финалга етиб бориши Собиржоновага медаль учун имконият яратганди. Ўтиш баҳсида Озода таиландлик Сасикарн Тонгчанга қарши кураш олиб бориб, умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Собиржонова Озода Обиджон қизи 2002 йилнинг 7 декабрь санасида Жиззах вилояти Зомин туманида дунёга келган.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг