Ўзимизда чиқадиган базальт маҳсулотлари ҳам ички эҳтиёжни, ҳам ташқи талабни тўлиқ қоплашга етарли — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.
Масалан, ўзимизда чиқадиган базальт маҳсулотлари ҳам ички эҳтиёжни, ҳам ташқи талабни тўлиқ қоплашга етарли.
Маҳаллий базальт маҳсулотларини халқаро сертификациядан ўтказишга кўмаклашиш, қурилиш, ирригация ва коммунал хўжалигидаги қурилиш нормаларида базальт маҳсулотидан фойдаланишни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан олим ва мутахассисларни олиб келиб, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга кўрсатма берилди.
Давлатимиз раҳбари электр жиҳозлари чиқаришни йўлга қўйган “Моно электрик” корхонасининг касаначилик асосида 250 нафар кўзи ожизларни иш билан таъминлаш режасини намунали тажриба сифатида қайд этди.
“Бу – улар учун ҳам доимий даромад манбаи, ҳам жамиятда ўз ўрнини топишга имкон”, — деди Президент.
Мутасаддиларга бу борада Жиззах тажрибасини йўлга қўйиш, шу каби касаначилик лойиҳаларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг