Ўзига тегишли бўлмаган ерни сотмоқчи бўлган «савдогар» қўлга олинди

12:10 18 Январь 2025 Жамият
421 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Тезкор тадбир давомида аниқланишича, фуқаро И.Қ. фуқаро У.Н.нинг ишончига кириб ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини сотмоқчи бўлган.

Хабарга кўра, фуқаро И.Қ. фуқаро У.Н.га Хатирчи тумани, «Тамабахрин» МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдони ўзига тегишли эканлигини айтган ҳамда ушбу ерни унинг номига ўтказиб бериш эвазига 360 млн сўм сўраган.

Қонунбузар айтилган пулни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер