«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларга сел келишидан огоҳлантирди
Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
16-22 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Кўкдала, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши сўралган, Гидрометеорологик марказининг хабарида.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг