Аҳвол қониқарли эмас — Халқ таълими вазири ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари билан учрашди

11:30 30 Ноябрь 2021 Маданият
1632 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳудудлардаги мавжуд ҳолат ва муаммолар юзасидан фикр алмашиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари билан учрашди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, давра суҳбати шаклида ўтган мазкур учрашувда тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни ҳал этиш йўллари таҳлил қилинган.

Хусусан, вазир ҳар бир ҳудудий раҳбар ўз ҳудуди бўйича барча мавжуд муаммоларни билиши лозимлиги, қанча мактаб мавжуд бўлса керак бўлса ҳар бирининг ҳолати билан таниш бўлиши шарт эканлигини қайд этди.

«Вазифага киришганимдан бери 3 та ҳудудда бўлдим, аҳвол қониқарли эмас. Сизлар керак бўлса ҳудудингиздаги ҳар бир мактабни билишингиз лозим. У ерда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари сизда бўлиши керак. Фаолиятингизни ўрганиб, менда юзага келган биринчи савол нега ҳамма вилоятда кўрсаткич ҳар хил? Фаолиятингизни таққослаб бир-бирингиз билан рақобат қилинг, рақобат бўлган жойда албатта тараққиёт бўлади. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. Ҳудудингизда мавжуд педагогика Олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил қилинг, яхши педагогларни излаб топинг, профессионал ўз ишини яхши биладиган педагогларингиз иштирокида бошқа ўқитувчиларингизга маҳорат дарсларини ташкил қилинг», — дея таъкидлади вазир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?