«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозимига тайинланди

12:56 02 Март 2021 Спорт
1974 0

«Бунёдкор» футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган «Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер