Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида махфий туннель қазиганлар қамалди
2024 йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳри ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлаб 1986 йилда туғилган Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга умумий баҳоси 5,954 млрд сўмлик 812 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, мамлакатимиздан эса қиймати 1,558 млрд сўмга тенг бўлган 1 клограмм 734 грамм ностандарт қуйма олтин буюмларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи, 1971, 1979 ва 1980 йилларда туғилган 3 нафар шеригига тегишли манзилларда мазкур ерости йўлаги орқали олиб ўтилган 2 млрд. 839 млн. сўмлик жами 1380 дона мобил телефон аппаратлари, 32 дона қулоқчинлар, 920 дона адаптерлар, 338 дона USB-С кабеллар, 40 дона қувватлагичлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ер ости туннели 18-20 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 60-70 сантиметрни, баландлиги 170-180 сантиметрни, узунлиги эса 300-350 метрни ташкил қилади.
Олиб борилган тергов жараёнларида ушбу уюшган жиноий гуруҳга 1983 йилда туғилган Қирғиз Республикаси фуқароси раҳбарлик қилганлиги аниқланиб, у томонидан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жинояти иши олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 1986 йилда туғилган Қирғиз Республикаси фуқароси Жиноят Кодекснинг 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Суд ҳукмига мувофиқ, улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ерости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинган.
Бундан ташқари, 1984 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг Хонобод шаҳар А.Навоий МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тергов жараёнида, ушбу ерости туннеллари орқали Қирғиз Республикасидан олиб ўтилган турли русумдаги мобил телефон аппаратлари Андижон ва Тошкент шаҳарларидаги савдо марказларида сотувга чиқарилгани аниқланиб, ҳозирда мазкур йўналишда тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келгусида ҳам бу каби жиноятчиларга қарши муросасиз курашиш давом эттирилади», дея таъкидланади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг