Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи “GSP+” преференциялар бош тизими бенефициари мақомини олиши Франция билан ўзаро савдо учун янги уфқларни очади — Ташқи ишлар вазири А. Камилов

11:59 08 Октябр 2021 Сиёсат
624 0

Фото: ТИВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аурелиа Бушезни қабул қилди. 

Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилар экан, вазир уни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади. Элчининг касбий тажрибаси Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, аввал турли даражаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи “GSP+” преференциялар бош тизими бенефициари мақомини олиши Франция билан ўзаро савдо учун янги уфқларни очади.

Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?