Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси қирол Карл III’га ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усманов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Карл III’га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қирол Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикасини юқори баҳолади. Учрашувда кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланган. Суҳбатда Карл III Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирган.
Маълумот учун, Равшан Аброрович Усмонов 30 сентябрь 1978 йилда Тошкентда туғилган ўзбек дипломати ва юристи. У 2012-2017 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг