Ўзбекистоннинг аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексдаги ўрни очиқланди
Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WПС индекси) Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади.
Маълум қилинишича, индексда дунёнинг 170 мамлакатидаги аёллар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар тўпланган.
WПС индексидаги тенденциялар шуни кўрсатадики, аёллар мақомининг глобал ўсиши секинлашган ва мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик ошган, дейилади WПС индекси ҳисоботида.
Бундан ташқари, WПС Индех маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилга нисбатан парламентдаги аёллар улуши ошган (16,4% дан 28,7% гача). Аёлларнинг молиявий инклюзия кўрсаткичи пасайган - 2017 йилдаги 39,3% дан 2021 йилда 36% гача.
Қайд этилишича, WПС индексида 2017 йил учун эркаклар томонидан аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича маълумотлар йўқ эди. 2021 йилда бу кўрсаткич 7,3%ни ташкил қилади.
Шуни қўшимча қилиш керакки, WПС индексининг юқори ўринларида Норвегия, Финляндия, Исландия, Дания ва Люксембург турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг