Ўзбекистоннинг 9 та олийгоҳи халқаро барқарор ривожланиш рейтингидан жой олди
Шу йилнинг 18 ноябрь куни олий таълим соҳасидаги нуфузли халқаро агентлик – «QS Quacquarelli Symonds 2026» натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур рейтинг дунёнинг қарийб икки мингта университетини қамраб олган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг 9 та олий таълим муассасаси, шу жумладан уларнинг учтаси Топ-1000 талик рўйхатдан ўрин олган.
Ушбу рўйхат орасида бир қатор университетлар ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаган бўлса, айримлари рейтингга биринчи маротаба киритилган.
Ўзбекистон ОТМларининг рейтингдаги ўринлари қуйидагича:
- «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети – 874-ўрин;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 951 ўрин;
- Ўзбекистон Миллий университети – 970-ўрин.
Шунингдек, яна 6 та олий таълим муассасаси, жумладан, Андижон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Урганч давлат университети 1501+ гуруҳидан жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг