Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келганликда гумонланган Қирғизистон чегараси мутасаддилари ҳибсга олинди
Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Достук - Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи ва Давлат хавфсизлик қўмитасининг Ўш вилояти бошқармаси бошлиқлари ушланган. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, Чегара хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Курсанбек Бекташов бошқа маҳбуслар қаторида «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётган Ўзбекистон фуқароларидан, шу жумладан оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда товламачилик қилиб, пул ундириб келган.
«Ҳибсга олинганлар Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида вақтинчалик қамоқхонада жойлаштирилган», - дейилади хабарда.
Аниқланган коррупцион ҳолатда бошқа чегарачиларнинг ҳам эҳтимолий иштироки текширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг