Ўзбекистонлик ҳарбийлар Францияда ўтказиладиган регби-7 тури бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

18:41 15 Июнь 2022 Спорт
573 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йил 14-21 июнь кунлари Франциянинг Ажен шаҳрида спортнинг регби-7 тури бўйича ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари қатнашади.

Ўзбекистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Испания, Камерун, Грузия, Австралия, Нидерландия ва Кот-дЪИвуар терма жамоалари мусобақада ғолиблик учун баҳс солиб боришади.

Эркаклар ўртасида мусобақада иштирок этадиган жамоалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади:

Биринчи гуруҳда:

Ўзбекистон, Жанубий Корея, Испания, Кот-дЪИвуар, Франция.

Иккинчи гуруҳда:

Буюк Британия, Камерун, Грузия, Нидерландия ва Австралия.

Аёллар ўртасида мусобақада иштирок этадиган терма жамоалар рўйхати қуйидагича:

Франция, Ўзбекистон, Буюк Британия, Испания ва Австралия.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари асосан ҳарбийлардан ташкил топган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер