Ўзбекистонлик паралимпиячилар Осиё ўйинларида яна 7та медални қўлга киритди
Хитойнинг Ҳанжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Пара енгил атлетиканинг Т13 класида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Дониёр Ахмедов 6.88 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муниса Мадримова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди. Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J1 классида +70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Эргашева ҳам кумуш медални қўлга киритди.
Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муслима Нуриддинова 107 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган ҳамюртимиз Ғолиббек Мирзаёров якунда маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган ҳамюртимиз Азимбек Абдуллаев эса делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 13та олтин, 16та кумуш, 16та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг