Ўзбекистонлик акробатлар Амстердамдаги театрда 10 метр баландликдан йиқилиб тушди. Уларнинг аҳволи оғир.

12:32 04 Январь 2020 Жамият
968 0

Фото: NOS

Ўзбекистонлик ҳаво акробатлари Кристина Воробьёва ва Рустэм Османов 3 январь куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳридаги Карре театрида чиқиш чоғида 10 метр баландликдан пастга йиқилиб тушган. Фожеа Рустэм Османов бир қўли билан Кристина Воробьёвани ушлаб, иккинчисини бўшатаётган пайтда рўй берган. Бу ҳақда “МИР” канали хабар қилди.

Жуфтлик бир вақтнинг ўзида йиқилган: Воробьёва орқаси билан йиқилган ва ҳаракатсиз қолган. Мухлислар аввалига бу воқеани чиқишнинг бир қисми сифатида қабул қилишган, аммо тез орада бошловчи барчадан зални тарк этишларини сўраган. Айни пайтда акробатлар шифохонада, уларнинг аҳволи оғир эканлиги айтиляпти.

Кристина Воробьёва ва Рустэм Османов Sky Angels дуэтида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Улар тишда осилиб туришдек ўта мураккаб трюкни бажара оладиган ўзбекистонлик ягона цирк артистларидир. Улар ўз намойишларини ҳимоя тўрисиз амалга ошириб келишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер