Ўзбекистонлик 130 ёшли Ҳувайдо момо «Гиннес рекордлари» китобига киритилиши мумкин

15:03 12 Сентябр 2025 Жамият
415 0

Ўзбекистон тарихида биринчи марта 130 ёшли момонинг туғилганлик факти белгиланди, деб хабар бермоқда «Адлия янгиликлари» Telegram-канали.

Унда айтилишича, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акцияси давомида Бувайда туман адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг «Қорақум» МФЙсида амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланган.

Шундан сўнг, Бувайда туман адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда тумани «Қорақум» МФЙда ўтказган сайёр суд мажлисида Ҳувайдо момонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланган.

Маълумот учун, аввал Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг 130 ёшда эканлигини исботловчи факт йўқ эди. Эндиликда расман Умарова Ҳувайдо момо Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳувайдо момони «Гиннес рекордлари» китобига киритиш бўйича керакли барча ҳужжатлар тақдим этилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?