Бувайдалик 125 ёшли Ҳувайдо момо «Гиннес рекордлари» китобига киритиладими?!
Бувайда туманининг Қорақум МФЙда яшовчи 125 ёшли Ҳувайдо момо Умарова уч асрни кўрган.
1895 йилда туғилган онахон 6 нафар фарзанд тарбиялаб, ҳозирда 32 набира, 64 чевара, 60 нафар эваралар ардоғида умргузаронлик қилмоқда.
Айни кунларда Бувайда туманида бир асрлик довондан ошган яна беш нафар онахонлар яшайди. Табаррук ёшли момолар том маънода бувайдаликларнинг дуогўйи.
— Ҳаётсеварлик ва доимий ҳаракат, ҳалол ва сидқидилдан қилинган меҳнатим эвазига узоқ яшаяпман, Яратганга шукр, — дейди Ҳувайдо момо. — Японларни узоқ яшайди, дейишади. Бахтли ва узоқ яшаш бўйича халқимиз японлардан қолишмайди.
Бувайда тумани оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Иззатилло Эназаровнинг маълум қилишича, онахонни «Гиннес рекордлари» китобига киритиш бўйича керакли барча ҳужжатлар тақдим этилган.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг