Ўзбекистонга яна 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилади — ССВ

21:12 05 Август 2021 Жамият
661 0

Интернет тармоқларида “Sputnik V” вакцинасининг компонентлари етишмовчилиги кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунга жавобан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Шу кунга қадар мамлакатимизга 370 минг доза “Sputnik V” вакцинаси олиб келинган. Уларнинг 230 000 дозаси 1 – компонент, 140 000 дозаси 2-компонент ҳисобланади.

2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 341 260 доза “Sputnik V” эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 212 818 нафар шахс вакцинанинг фақат биринчи дозасини олган. 128 442 нафар фуқаро 2-дозани ҳам қабул қилиб, тўлиқ эмланган.

Маълум бўлмоқдаки, вакцинанинг ҳар иккала компонентлари миқдори тенглашиши учун юртимизга яна 90 минг доза вакцина келтирилиши керак. “Sputnik V«нинг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда юртимизга келтирилиши кутилмоқда.

Қолаверса, Гамалея номли илмий тадқиқот институти директори Александр Гинсбург ва соҳанинг қатор нуфузли олимлари “Sputnik V” вакцинасининг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланиш оралиғини 21 кундан 90 кунгача узайтириш мумкинлигини маълум қилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?