Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси етиб келди

10:21 07 Декабрь 2021 Жамият
428 0

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик навбатдаги партияси келтирилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга етказиб берилган дозаларнинг умумий сони 43 107 478 дозани ташкил этади:

2 254 480 доза AstraZeneca;

32 431 838 доза ZF-UZ-VAC2001;

Sputnik V нинг 1 128 500 дозаси;

Модерна нинг 3 000 060 дозаси;

2 316 600 доза Pfizer / BioNTech;

Sinovac нинг 1 976 000 дозаси.

Уларнинг 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?