Ўзбекистонга хориждан 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинди
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 5,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил телевизор ва унинг қисмлари импортига 2,8 млн. AҚШ доллари кам сарфланган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 26 та давлатдан телевизор ва унинг қисмлари импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (3,2 млн.), Корея (820 минг), Қозоғистон (435,6 минг) ва 87 минг AҚШ доллари билан Германияни кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 946,3 млрд. сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг