Ўзбекистондаги сартарошхона хизматлари нархи йил давомида қимматлади

14:57 13 Декабрь 2025 Жамият
377 0

2025 йил ноябрь ойида эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, ушбу турдаги хизматлар нархи йил бошидан буён 8,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 9,6 фоизга ошгани кузатилган.

Аёллар сартарошхоналари хизматлари нархлари эса ўтган ойда 0,6 фоизга, йил бошидан бери 6,4 фоизга, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан эса 7,8 фоизга қимматлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?