Ўзбекистонда янги рўйхат: номақбул деб топилган шахслар деганда нима назарда тутиляпти?
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу Президент томонидан имзоланган 998-сонли Қонун билан амалга киритилади.
Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати»га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Маълум бўлишича, чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Рўйхатга киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.
Билдирилишича, Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди. Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши керак.
«Агар Рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетмаса, мазкур шахс депортация қилинади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг