Ўзбекистонда яна бир қимматбаҳо балиқ тури — белуга увилдириғи инкубация қилинди

18:15 26 Июнь 2023 Жамият
604 0

Бу ҳақда АОКА бўлиб ўтган брифингда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида “Қаракен сазани”, “Fishko”, “Қалкон савдо сервис”, “Db group eco”, “Нодир фиш фарм”, “Наврўз қут-барака”, “Бойхон балиқлари” каби хўжаликлар томонидан личинка ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу корхоналар томонидан 350 млн.дона балиқ личинкаси ишлаб чиқариш имкониятлари яратилди.

Бугунги кунда республика миқёсида 113 та личинка ишлаб чиқариш ҳамда 290 та чавоқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари томонидан карп, оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона, форель, сибир осётри, тиляпия каби балиқ турларининг личинкалари ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга янги балиқ турларини иқлимлаштириш, зотларни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда касалликларга чидамли наслларни етиштириш мақсадида Балиқчилик илмий-тадқиқот инстути томонидан Белоруссия, Россия, Германия, Таиланд, Малайзия ҳамда Венгрия давлатлари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?