Ўзбекистонда яна бир халқаро ҳужжат ратификация қилинади
Ўзбекистон бугунги кунга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида, мазкур ташкилотнинг 18 та конвенциясини ратификация қилган. Ушбу халқаро ҳужжатларда белгиланган халқаро нормалар ва қоидаларга собитқадамлик билан риоя қилиб келмоқда.
Ушбу ташкилотнинг яна бир муҳим, устувор конвенцияларидан бири — «Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 ноябрдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожланиш стратегиясини 2021-2025 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Халқаро меҳнат ташкилотининг 167-сонли Конвенциянинг мақсади – қурилиш соҳасида ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитилиши ва билимлари текширилиши ҳамда бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, технологик жараёнларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришда хомашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш чоғида хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Депутатларнинг қайд этишича, юртимиз сўнгги йилларда катта қурилиш майдонига айланди. Минглаб фуқароларимиз айнан мазкур соҳада фаолият олиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, мазкур конвенциянинг ратификация қилиниши иш берувчилар олдига катта масъулият юклайди. Улар эндиликда нафақат миллий қонунчилигимизда белгиланган талабларга, балки халқаро ҳужжат, яъни мазкур конвенция нормаларига риоя этилиши ва сўзсиз ушбу қоидаларга амалга қилиш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг ХМТнинг 167-сонли Конвенциясига қўшилиши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига тааллуқли бўлган талаблар, шу жумладан, қурилиш соҳасидаги халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг