Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш бўйича имзоланган шартнома кучга кирди

02:46 28 Июнь 2024 Сиёсат
553 0

26 июнь куни “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида қурилиш бўйича биринчи штаб ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилажак 6 блокли АЭС учун куз ойларида инфратузилма объектлари яратилиши режа қилинган. Томонлар штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди.  Баённомани “Ўзатом” агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Атомстроэкспорт” АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади.

Россия делегациясининг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан ҳам учрашув ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер