Ўзбекистонда қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар рўйхати муҳокамага қўйилди

11:55 17 Февраль 2020 Жамият
1836 0

Иллюстратив фото

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунингдек қуролга эгалик қиладиган фуқаро ва ходимлар тиббий текширувдан ўтиш тартибини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 19 августда 25/1-2504-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сонли Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан назорат режаси”га мувофиқ ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳаси 1-иловасидаги тиббий монеликлар рўйхати ҳамдўстлик мамлакатлари Россия ва Белоруссия қонунчилиги билан солиштирилди. Қуролга эгалик қилувчи фуқаролар икки тоифага ажратилди: фуқаровий қуролга эгалик қилувчи фуқаролар (овчи, спортчи ва ҳаказо) ҳамда хизмат қуролига эгалик қилувчи корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимлари (банк инкасатори, судьялар ва ҳоказо). Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирилган ҳолда хизмат қуролига эгалик қилиш, уни ишлатишга рухсат берилган қўриқлаш ишларида корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимларини тиббий текширувдан ўтиш муддати, тиббий текширувда иштирок этиши лозим бўлган мутахассислар, лаборатор ва функционал текширув усуллари рўйхати ишлаб чиқилди. Бу рўйхатда фуқаровий ва хизмат қуролига эгалик қилишга тиббий монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати кўрсатилди.

Рўйхатда келтирилган тиббий монеликларни аниқлаш ва ташхислаш учун келтирилган мутахассислар, лаборатор ва функционал текширув усуллари рўйхати мос асосда аниқлаб белгиланди.

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати 1- илова ва қуролга эгалик қилувчи фуқароларнинг тиббий текширувдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2- иловага мувофиқ тасдиқланиши назарда тутилган.

1-иловада қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати кўрсатиб ўтилган. Қуйида мазкур рўйхат билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар:

I. Руҳий ва асаб касалликлари:

1. Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар (деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши).

2. Шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив, сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан.

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. Кўз тўр пардаси ва кўриш нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

III.Таянч-харакат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл ҳаракатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи, қўл (иккала қўл) касаллик, шикастлари ҳамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўқлиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

3. Функционал фаолият бузилиши билан кечувчи ҳаракат аъзоларининг туғма ва орттирилган нуқсонлари (болалар церебрал фалажлиги, полиэмилит асоратлари, плекситлар).

2. Хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар:

I. Руҳий ва асаб касалликлари:

1.Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар (деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши).

2. Шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив, сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан.

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. Кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

III. Қулоқ касалликлари:

Эшитиш заифлиги (Гаранглик IV ва ундан юқори даражаси).

IV.Таянч-ҳаракат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл ҳаракатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи қўл (иккала қўл) касаллиги, шикастлари ҳамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўқлиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

3. Таянч-ҳаракат тизими фаолиятини (кўл, оёқ ва умуртқа) ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

V. Ноинфекцион ва инфекцион касалликлар:

Қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган юрак касалликлари.

Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали ўпка касалликлари.

Гипертония касаллиги III босқичи.

Бронхиал астма оғир тури;

Жигар циррози;

Буйрак етишмовчилиги асоратланган сурункали буйрак касалликлари;

Тиреотоксикоз (гипертиреоз).

Туберкулёзнинг ҳар қандай фаол турлари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?