Ўзбекистонда қариндошлар ички орган донорига айланишлари мумкин
Ўзбекистонда фақат яқин қариндошлар орган донорига айланиш имконини берадиган чекловлар олиб ташланиши мумкин, деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Депутатлар «Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Янги ҳужжатда нотариал тасдиқланган ихтиёрий розилик берган донор орган ёки тўқималарни бепул трансплантация қилишга рухсат бериши кўзда тутилган.
Эндиликда беморга орган, тўқималар ёки ҳужайраларни трансплантация қилиш учун ихтиёрий равишда тақдим этувчи шахс деганда никоҳда уч йилдан ортиқ бўлган турмуш ўртоқлар ва уларнинг олдинги никоҳдан бўлган фарзандлари, бевосита қариндошлари, шунингдек асраб олинган болалар, ота-оналар тушунилади.
Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг