Ўзбекистонда қарийб 20 минг фуқарони ноқонуний равишда умрага юборган шахслар қўлга олинди (+видео)
Ўзбекистонда 20 мингга яқин фуқарони ноқонуний йўллар билан умра ва ҳажга юборганлар қўлга олинди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида 1984 йилда, Андижон вилоятида туғилган аёл «Жалолқудуқ Авиатранс» МЧЖда норасмий турагент вазифасини бажариб, жами 19 минг 547 нафар фуқароларни жалб қилиб, ноқонуний умра тадбирини ташкил этгани фош қилинган.
Мазкур МЧЖ томонидан 2024–2025 йиллар давомида фуқаролардан 22 миллион 846 минг 590 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллар олинган. Давлат ва жамият манфаатларига етказилган жами зарар 1 миллиард 819 миллион сўмдан ортиқ, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича эса 15 миллиард 363 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, ташкилот томонидан Саудия Арабистонига юборилиб, оғир аҳволда ҳеч қандай шароитларсиз қолиб кетган жами 534 нафар фуқаро махсус рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан 14 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 13 нафар шахс қўлга олинган.
«Барча фуқаролардан ҳаж ва умра сафарларига бориш учун Ўзбекистон мусулмонлар идорасига, умра сафарига хусусий сектор орқали бориш истагида бўлган ҳолларда эса умра зиёратини ташкил этиш учун махсус лицензияга эга тур фирмаларга мурожаат қилишларини, шунингдек, шартнома ва тўлов ҳужжатларини қонуний тартибда расмийлаштиришларини, шубҳали шахсларга ишонмасликларини қатъий тавсия этамиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг