Ўзбекистонда поездлар ҳаракатини онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йил учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича доимий асосда ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Президент қарорига мувофиқ, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида 2020-2024 йилларда АЖларни рақамли ўзгартиришга қаратилган 14 та лойиҳа белгиланди.
Маълумотларга кўра, 14 та лойиҳадан 8 таси тўлиқ амалга оширилган. Шунингдек, рақамлаштириш соҳасидаги асосий истиқболли вазифалар белгилаб олинди:
темир йўл поездлари локомотивлари ҳаракатини назорат қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида машинистни 2022 йилнинг май ойига қадар ўз вақтида хабардор қилиш учун сунъий интеллект тизимини экспериментал жорий этиш;
2022 йил декабригача поездлар ҳаракатини мониторинг қилишнинг онлайн тизимини яратиш;
2022 йил декабригача «ягона дарча» тамойили бўйича юкларни ташиш бўйича хизматлар ахборот тизимининг қўшимча модулларини босқичма-босқич яратиш;
мавжуд автоматлаштирилган электрон чипталар тизимини янада такомиллаштириш;
маълумотлар марказини такомиллаштириш ёки ижара асосида мейнфреймларни сотиб олиш масаласини ҳал қилиш;
оптик толали алоқа линияларини қуриш лойиҳаларини давом эттириш;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Компания мутахассисларининг малакасини ошириш;
Бундан ташқари, 2022 йил охиригача учта янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган:
сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда барча станцияларда ортиқча юк вагонларини аниқлаш ахборот тизимини жорий этиш;
фуқароларга «Темир йўл навигацияси» йўловчи поездлари ҳаракатини «Авианавигация» тизимига ўхшаш ҳолда он-лайн режимда кузатиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш;
электрон чипталарни сотиш ахборот тизимининг шаҳар атрофи поездларига чипталарни онлайн сотиш модулини яратиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг