Ўзбекистонда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми доирасида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янгни қабул қилди.
Учрашув аввалида вице-президент Инмин Янг давлатимиз раҳбарига ОТБ раҳбари Масато Канданинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда ҳамкорликда юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда "яшил" энергетика, транспорт, рақамли трансформация, таълим ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар портфели 14 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Мамлакатимиз етакчиси ОТБ билан инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, бизнес, ижтимоий соҳа ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ўз ичига олган кенг кўламли стратегик шериклик дастурини тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.
Камбағалликка қарши курашиш, муҳим минералларни қайта ишлаш, бюджетни қўллаб-қувватлаш, қўшма инвестиция платформасини яратиш бўйича лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг