Ўзбекистонда нотариал хизматларда паспорт талаб қилиниши бекор қилинади

Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг оригиналини тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев адлия тизимида давлат хизматлари кўламни кенгайтириш чораларига оид тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, ҳозирда нотариуслар аҳолига 80 дан ортиқ хизмат кўрсатмоқда, аммо уларнинг онлайн кўринишдаги улуши жуда кам — бор-йўғи 11 фоиз. Президент фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу асосда 2025–2027 йилларда босқичма-босқич 20 турдаги нотариал ҳаракатлар онлайн тарзда расмийлаштирилади. Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқлаш учун паспортнинг ўзи талаб этилмайди — идентификация Face-ID орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг