Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни ривожлантириш режалаштирилмоқда

00:41 06 Январь 2022 Жамият
958 0

Ўзбекистонда «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги лойиҳадан келиб чиқиб, замонавий коммуникация дастурлари, миллий мессенжерлар ва ижтимоий тармоқни ташкил этишни режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил декабрига қадар миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот-коммуникация дастурларини яратиш бўйича ишлар амалга оширилади, хусусан:

миллий коммуникация платформаларини яратишга етакчи соҳа мутахассислари ва йирик тадбиркорларни жалб этиш;

маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган дастурий ва техник воситалар билан таъминлаш.

Шу билан бирга, АКТ соҳасида миллий маҳсулотни яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий чоралар кўради. Дастурни, шунингдек, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар қамровини ошириш учун солиқ имтиёзлари тизими ишга туширилади.

Бундан ташқари, миллий алоқа платформалари аҳоли орасида оммалаштирилади. Ушбу мақсадлар учун қуйидагилар режалаштирилган:

миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ва техник талабларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш;

миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш;

фуқароларнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер