Ўзбекистонда мактаблар етишмаслиги муаммоси қандай ҳал этилмоқда

23:44 27 Ноябрь 2021 Жамият
546 0

Мамлакатимизда 2018-2021 йилларда мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида қўшимча 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди.

58,7 минг ўринга мўлжалланган 156 та мактаб ва 1511 та умумтаълим мактабида устуворлик нисбати оширилган қўшимча ўқув бинолари қурилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратишга эришилди.

Юқоридагилардан олинган ярим миллионга яқин ўринни яратиш учун давлат бюджетидан беш триллион сўм ажратилди.

Шунингдек, мактабларнинг 11 йиллик таълим тизимига ўтказилиши муносабати билан бўшатилган 383 та касб-ҳунар коллежини мактабга айлантириш ҳисобига 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган тегишли ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилда республикада 306 та умумтаълим мактаби, жумладан, 15 176 ўринли 37 мактаб қуриш, 71 819 ўринли 180 мактабни реконструкция қилиш, 89 тасини капитал таъмирлаш режалаштирилган.

2022-2026 йилларда мактабларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ўрганиш натижаларига кўра тузилган ишчи гуруҳлар томонидан 1,2 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?