Ўзбекистонда маҳсулот сифати устидан назорат кучаймоқда
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Илмий синов ва сифат назорати маркази 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида фаолиятини сезиларли кенгайтирди.
Марказда 608 нафар ходим ишлайди, шундан 184 нафари аёллар. Бугунги кунда 16 та ҳудудий филиал, 20 та аккредитациядан ўтган лаборатория ва 7 та сертификатлаштириш идораси фаолият юритмоқда.
Ярим йилликда 9 млрд сўмлик 352 та замонавий ўлчаш воситаси харид қилиниб, 1 105 та синов кўрсаткичи бўйича аккредитация соҳаси кенгайтирилди. Тошкент, Фарғона, Жиззах ва Наманган филиалларида янги лабораториялар ташкил этилмоқда.
Марказ Хитой, Россия ва Чехия синов марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Чехияда «Conformity Assessment Center» филиали очилди, шунингдек Европа Иттифоқи электротехника тизимида аъзолик учун ариза юборилди.
Шу даврда 60 минг доллардан ортиқ музлаткич ва совутгичлар, 4 турдаги лифт, шунингдек гўшт-колбаса, сут ва ёғ маҳсулотларида аниқланган 40 та фальсификат ҳолати истеъмолчиларга етиб бормасдан тўхтатилди.
Йилнинг биринчи ярмида 380 нафар ходим малакасини оширди, 15 нафар ёш мутахассис ишга қабул қилинди.
Йил якунига қадар лабораторияларни янада ривожлантириш, номувофиқ маҳсулотларни бозорга чиқишидан олдин тўхтатиш ва миллий маҳсулотларни Европа бозорига олиб чиқиш асосий мақсад этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг