Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқариш ҳажми салкам 50 фоизга ортди

2024 йил давомида Ўзбекистонда барча материаллар, жумладан, тери, тўқимачилик газламалари ва трикотаж газламалардан жами 33,8 триллион сўмлик кийим-кечак ва аксессуарлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2020 йилда кийим ишлаб чиқариш ҳажми 10,4 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда мазкур кўрсаткич 13,6 триллион, 2022 йилда 17,3 триллион, 2023 йилда эса 23,1 триллион сўмга етган. 2024 йилда соҳада 46 фоизга ўсиш кузатилиб, 33,8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу рекорд даражадаги ўсишдир.
Ишлаб чиқарилган кийимлар орасида эркаклар, аёллар ва болалар учун мўлжалланган турли устки ва ички кийимлар, спорт кийимлари ҳамда кундалик ва иш кийимлари мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг