Ўзбекистонда хонандаларга у ёки бу динни тарғиб қилмаслик айтилди

Фото: Маданият вазирлиги
Маданият вазирлиги хонандаларга мамлакат шаънини эъзозлаш, одоб-ахлоқ, маданият, ўзбекона қадриятларни унутмаслик каби муҳим масалалар юзасидан тушунтириш берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Маданият вазирлигида хонандалар иштирокида концерт-томоша фаолиятида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар ҳамда «Санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилиш кун тартибидан мамлакатимизда ижод қилаётган санъаткорларнинг маънавий-маданий фаолияти ҳамда «Санъаткор одоб-ахлоқи», Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, санъаткорларнинг концерт-томоша фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи каби масалалар ўрин олган.
Йиғилиш аввалида Президентнинг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 184-фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш соҳасига оид мажбурий талаблардан хабардорлигини ошириш бўйича фармон билан тасдиқланган низомнинг тартиб-таомили бўйича концерт ташкилотчилари ва санъаткорларга тушунтириш берилган.
Йиғилиш давомида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга асосан «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилишини ҳамда асосий лицензия талабларида ижрочиларнинг «концерт-томоша соҳасида у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Шунингдек, йиғилишда Конституция қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши, бошқа давлатларда бўлганида ўз мамлакат шаънини эъзозлаши одоб-ахлоқ, маданият, ўзбекона қадриятларни унутмаслик ҳақида сўз борган.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида, атрофдагилар эътиборини тортувчи ортиқча салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида таъкидлаб ўтган.
Шу билан бирга куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, ўз ижодлари давомида ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни кўпайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлишлари айтиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг