МДҲ парламент делегациялари раҳбарлари Тожикистон Президенти билан учрашди
Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар парламент делегациялари раҳбарларининг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлатлар ўртасидаги парламентлараро мулоқотни кучайтириш ҳамда минтақавий барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари Президент Эмомали Раҳмоннинг Душанбедаги «Қасри Миллат» давлат саройи бўйлаб қисқа экскурсияси давомида ушбу масканнинг тарихий ва меъморий аҳамияти билан ҳам танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг