Ўзбекистонда "Халқаро хожатхона саммити" бўлиб ўтиши кутилмоқда

21:28 18 Август 2021 Жамият
2469 0

“World Toilet Organization”ни Ўзбекистонда ўтказиш таклиф этилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт қўмитаси хабар берди.

Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари билан Сингапурда жойлашган "World Toilet Organization" - WTO (Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти) Бош котиби ва асосчиси Жек Лим ҳамда Халқаро лойиҳалар бошқарувчиси Сарика Салужа ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун, “World Toilet Organization” 2001 йилнинг 17 ноябрьида Сингапурда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб тозалик ва санитария нормальарини ишлаб чиқиш, ҳожатхоналар учун талаблар, янги технологиялар татбиқ этиш, уларнинг жамият саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Кўплаб мамлакатларда миллий лойиҳаларни шакллантириш, жамиятда ҳожатхона мавзусига бўлган эътиборсизликка қарши курашиш ва миллий дастурларни хорижда тарғиб қилиш ушбу нуфузли ташкилотнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?