Ўзбекистонда илк марта оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади

12:02 31 Май 2018 Спорт
2520 0
Фото: НТВ

7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, бугунги кунги ҳолатга кўра, мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Ушбу рақам мусобақа бошлангангунга қадар яна ошиши мумкин.

Шунингдек, чемпионат бошланиши арафасида пойтахтимиздаги “International hotel” меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия Қўмитаси йиғилиши ва навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Томаш Айян ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини тақдим этди. Унга кўра, атлетларимиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашадилар:

Ўғил болалар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:
-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Рамбергенова Базаргул
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова.

Терма жамоамиз аъзолари айни пайтда мусобақага тайёргарлик олиб бормоқда. Қизлар терма жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини 13 июнь – 4 июль кунлари Қозоғистонда ўтказса, эркаклар терма жамоаси эса 17 июнь – 8 июль кунлари Россияда ташкил қиладиган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.

Маълумот учун, 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкентда ўтказилганди. Унда дунёнинг 17 ёшгача бўлган полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришган. 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса Ўзбекистон пойтахти биринчи марта мезбонлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?