Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди

17:20 18 Октябр 2025 Жамият
196 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол мусобақаси ўтказилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида ташкил этилган бўлиб, мусобақа Олмазор туманидаги Республика олий спорт маҳорати мактабининг «Чиғатой» стадионида бўлиб ўтди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

ХІХ халқаро мини-футбол турнирини ўтказишдан асосий мақсад дипломатик ваколатхоналар ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишини таъминлаш, уларнинг норасмий, дўстона мулоқоти учун шароит яратишдир.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мазкур тадбир дипломатик ваколатхоналарнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мини-футбол турнирида элчилар, дипломатлар, элчихоналар ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мазкур тадбирда 18 та дипломатик ваколатхона ва ташкилотлар жамоалари иштирок этди. ХІХ халқаро мини-футбол турнири иштирокчилари билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин:

  • Америка Қўшма Штатлари элчихонаси;
  • Бирлашган Араб Амирликлари элчихонаси;
  • Франция Республикаси элчихонаси;
  • Ҳиндистон Республикаси элчихонаси;
  • Эрон Ислом Республикаси элчихонаси;
  • Қирғиз Республикаси элчихонаси;
  • Россия Федерацияси элчихонаси;
  • Румыния элчихонаси;
  • Тожикистон Республикаси элчихонаси;
  • Швейцария Конфедерацияси элчихонаси;
  • Хитой Халқ Республикаси элчихонаси;
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ);
  • Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки;
  • «ЛУКОЙЛ» компанияси;
  • GIS — Халқаро мактаб (Global International School);
  • VFS.Global — Виза хизматлари маркази;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» ДУК.
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Бундан ташқари, дипломатик ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари учун алоҳида бадминтон, арқон тортиш ва 100 метрга югуриш каби мусобақалар ҳам ўтказилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?