Ўзбекистонда ҳар ойда миллий донорлик акцияси ўтказилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 20 январь куни Президентнинг «2026-2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ–19-сон) қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилади:
• ҳар ойда «Бирга ҳаётни сақлаймиз» миллий донорлик акцияси ўтказилади. Мазкур акция доирасида ҳар ойнинг 1 ҳафтаси мобайнида – қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг 3 ҳафтаси мобайнида – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади;
• Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик, идора ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили 1 маротаба донорлик кунлари ўтказилади;
• меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш йўлга қўйилади;
• умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.
Шунингдек, туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захираси ташкил этилиши ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма ва эритроцитар масса захираси билан таъминланиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг