Европа Иттифоқи ва АҚШ Украинага кўмак учун 800 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирмоқда
Politico нашри ҳужжатга таянилган ҳолда хабар беришича, Европа Иттифоқи ва АҚШ ўт очиш тўхтатилганидан кейин Украинага ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат ва хусусий манбалардан жами 800 миллиард доллар маблағ жалб этиш ниятида.
Қайд этилишича, кейинги 10 йил давомида Европа Иттифоқи, АҚШ ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро молия институтлари камида 500 миллиард доллар миқдоридаги давлат ва хусусий капитални ажратиш бўйича мажбурият олган.
Европа комиссияси Украинага кўмак бериш учун алоҳида равишда тахминан 100 миллиард евро сарфлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, аниқ миқдори белгиланмаган маблағлар Украина тикланиши учун мўлжалланган инвестиция жамғармасидан ажратилади.
Ҳужжатга кўра, молиялаштириш стратегияси 2040 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, унда илк 100 кунлик тезкор ҳаракатлар режаси ҳам назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг