Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбулнинг Шишли туманида чиқинди контейнери ичидан ўралган ҳолдаги жасад аниқланган. Ҳодиса ҳақида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Дастлабки кўрикда жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги аниқланган.
Бош консулхона томонидан Туркиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган текширувлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланган.
Мазкур жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.
Бош консулхона дипломатлари марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар расмий манбалар орқали эълон қилиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг