Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани айтилди
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошаётгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 134,2 минг кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 55,7 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Аҳолининг қарийб 18 миллион 696 минг нафари эркаклар, 18 миллион 437 минг нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатнинг шаҳар аҳолиси сони 18,9 миллион кишини, қишлоқлардаги аҳолиси 18,2 миллион кишини ташкил этади.
Агентлик маълумотига кўра, республика аҳолисининг ўртача ёши 28,5 ёш бўлган. Таққослаш учун, 2014 йилда аҳоли ўртача ёши 27,3 ёш эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг