Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ҳудудлари мавсумий савдо ва овқатланиш шохобчалари учун ижарага берилиши мумкин

Фото: Архив сурат
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун мавсумий савдо ва умумий овқатланиш фаолиятини амалга ошириш мақсадида давлат ташкилотлари ҳудудидан фойдаланиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Норма хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ўз бино ва иншоотларига туташган ҳудудларни, шу жумладан давлат ташкилотлари ва муассасалари доимий фойдаланишида бўлган ерларни ҳам ижарага олишлари мумкин бўлади.
Таълим ва тиббиёт муассасалари ҳудудлари бундан мустасно.
Ижара қандай шартлар асосида амалга оширилади?
— Аукционсиз, тўғридан-тўғри келишув орқали (агар ер тадбиркор объектига туташган бўлса);
— Ижара муддати — бир календарь йили, кейинчалик узайтириш имкони билан;
— Ижара тўлови — ер солиғи ставкасига нисбатан 3 баробаргача белгиланиши мумкин;
— Барча шартномалар электрон тарзда Давлат солиқ қўмитаси назоратидаги махсус тизимда рўйхатдан ўтказилади.
Қўшимча талаблар:
— Барча мавсумий шохобчалар аввалдан тасдиқланган схема ва архитектуравий дизайн-код асосида жойлаштирилади;
— Капитал қурилиш ишлари, ташқи кўринишни ўзгартириш розиликсиз тақиқланади;
— Шартлар бузилса — объект демонтаж қилинади, ижара шартномаси бекор қилинади.
1 октябргача маҳаллий ҳокимиятлар:
— Ноқонуний жойлаштирилган объектларни инвентаризация қилади;
— Ер майдонларини қонунийлаштириш ёки бўшатиш чораларини кўради;
— Барча тасдиқланган жойлашув схемалари ва дизайн-кодларни расмий сайтларга жойлаштиради.
Шунингдек, ижара тўловларини давлат ташкилотлари ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимлаш тизими жорий этилади. Бу маҳаллий ҳокимиятларни тадбиркорликни расмийлаштиришда манфаатдор этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг