Ўзбекистонда айрим фуқаролар даромад солиғидан қисман озод қилишни режалаштирилмоқда
Халқ фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган устувор ислоҳотларни белгилаш мақсадида ҳукумат томонидан таълим сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда таълим сифатини ошириш доирасида:
1 апрелдан бошлаб фарзандлари нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда таълим олувчи ота-оналарни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 3 миллион сўмгача бўлган тўловлардан озод қилиш;
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўрта таълим тизимини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида:
умумтаълим мактаблари дарсликларини янгилаш дастурини амалга ошириш учун 605 миллиард сўм ажратиш;
2026 йил охирига келиб уларнинг сонини 1,2 миллионтага етказган ҳолда 141 мингта янги талабалар ўрни яратиш;
касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ўқувчиларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида камида битта касб-ҳунар эгаллашига давлат томонидан ёрдам бериш тизимини жорий этиш.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда янги ўқувчилар ўринларини ташкил этиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг