Ўзбекистонда 6,5 мингдан ошиқ ҳиндистонлик талаба таҳсил олмоқда

Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошига кўра олий таълим ташкилотларида 12,5 минг нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг энг катта қисмини, яъни 6502 нафарини ҳиндистонликлар ташкил этган. Кейинги ўринларда эса 1430 нафар талаба билан Туркманистон ва 1250 нафар талаба билан Покистон турибди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россия Федерациясидан 732 нафар, Қозоғистондан 639 нафар, Қирғиз Республикасидан 369 нафар, Хитойдан 325 нафар, Тожикистондан 322 нафар, Корея Республикасидан 197 нафар, Афғонистондан 157 нафар, Канададан 126 нафар ва бошқа давлатлардан 431 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг