Ўзбекистон ёшлари эътироф этилмоқда
Шоира ЭШБОЕВА/«Халқ сўзи». Шу кунларда юртимиз кўплаб халқаро тадбирларга мезбонлик қилмоқда. Шундай халқаро тадбирлардан бири пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясидир. Унда 140 га яқин давлатдан 105 нафар парламент етакчилари, 2 мингдан ортиқ парламент аъзолари ва 50 та халқаро ташкилот делегатлари иштирок этди.

Нуфузли тадбир доирасида тадбир қатнашчилари Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлиқ хавфсизлиги департаменти директори Др. Стелла Чунгонг Агентлик директори А.Саъдуллаев ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройи мажмуасига ташриф буюрди. Хорижий меҳмонлар ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар, оммабоп лойиҳалар билан яқиндан танишиб, ушбу ташаббусларни илиқ фикрлар билан эътироф этди.

— Мен Ўзбекистон ёшларини жаҳон миқёсида эришаётган ютуқларини кузатиб бораман, — дейди Мартин Чунгонг. — Юртингиздаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва ташаббуслар алоҳида эътирофга лойиқ. Албатта, бундай ишлар келажакда ўз мевасини беради.

Учрашув давомида жаноб Мартин Чунгонг «Кулолчилик академияси»га ҳам ташриф буюриб, ёшлар билан бирга амалиёт машғулотларида иштирок этди ва мамлакатимизда миллий санъатлар изчил давом эттирилаётганидан мамнунлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг